Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Барқарор ривожланиш маркази вакиллари АҚШда хотин-қизлар бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди

03-11-2026 24

    Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Тошкент шаҳар Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш маркази, Барқарор ривожланиш маркази,        ҳамда халқаро Business Diplomat миссияси вакилларидан иборат делегация АҚШга ташрифи доирасида Америка инвестиция ва савдо-саноат палатасида ташкил этилган учрашувда иштирок этди.

    Тадбирда Барқарор ривожланиш маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков ҳам қатнашди.    

    Мулоқот давомида Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, молиявий ва инвестициявий имкониятлардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашилди.

    Шунингдек, хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни халқаро бизнес жараёнларига жалб этиш, тажриба алмашиш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан амалий таклифлар муҳокама қилинди.