Барқарор ривожланиш маркази 

Сайт синов режимида ишламоқда
  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Барқарор ривожланиш маркази вакили еттинчи миллий дастур муҳокамасида иштирок этди

09-09-2026 86

    2026 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда белгилаб берилган еттита миллий дастурдан бири — Ўзбекистоннинг тинчлик ва дўстлик диёри, бағрикенг ўлка сифатидаги нуфузини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилган еттинчи миллий дастурнинг устувор вазифалари муҳокама қилинди.

    Тадбирда Барқарор ривожланиш маркази вакили Ж. Исаев иштирок этиб, миллий дастурнинг амалий самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсияларни билдирди.

    Хусусан, дастур натижаларини аниқ индикаторлар асосида баҳолаш, жамиятда тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мунтазам мониторинг қилиш, ҳудудларда ижтимоий тотувлик ҳолатини таҳлил этиш, миллий маданий марказларни қўшма ижтимоий лойиҳаларга кенг жалб қилиш, ёшлар ўртасида мулоқот ва медиасаводхонликни кучайтириш, рақамли маконда дезинформацияга қарши маърифий механизмларни ривожлантириш, конфессиялараро амалий ҳамкорлик ва халқ дипломатияси имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар илгари сурилди.

    Шунингдек, Ўзбекистоннинг тинчлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасидаги тажрибасини халқаро майдонда илмий-таҳлилий ва амалий форматларда кенгроқ тақдим этиш муҳимлиги таъкидланди.

    Мазкур йўналишлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ), аввало, 16-барқарор ривожланиш мақсади — «Тинчлик, адолат ва самарали институтлар», шунингдек, 10- ва 17-мақсадлар билан ҳамоҳанг экани қайд этилди.