Гендер масалалари инсоният тамаддунининг ривожи ва ишлаб чиқариш жараёнини тартибга солишда долзарб аҳамият касб этади. Ўтмишдан бугунги кунга қадар гендер тенглик мавзуси ҳамиша қизғин баҳс мунозараларга сабаб бўлиб келган. Тарихда аёллар билан эркаклар, қиз ва ўғил фарзандлар ўртасида тенг ҳуқуқлилик бўлмаганлиги боис хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқлари узоқ давр мобайнида бузилиб келган.
Дунё тарихига назар ташлайдиган бўлсак диний таълимотларда ҳам гендер тенглиги масалалари умуман жамиятдаги ижтимоий муносабатларда ҳуқуқий асос вазифасини ўтаб берган.
Ислом таълимотида эса аёл ҳаётнинг барча жабҳалари – илм олиш, меҳнат қилиш, мерос олиш, жамият ривожи учун фаол қатнашишда эркак билан тенг ҳуқуқли эканлигини эътироф этади. Ислом динида аёл билан эркакнинг, ўғил ва қиз фарзандларнинг ҳуқуқлари тенглиги ҳақида тушунча мавжуд бўлсада, ушбу фикрга ёндашувлардаги ўзига хослик баъзи бир омиллар билан тушунтирилади. Ислом динининг муқаддас китоби Қур’они Каримда эркак ва аёл шахсий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқларга бир хилда эга эканлиги Бақара, Оли имрон, Нисо, Мужодала ва яна бир қанча сураларда эътироф этилади. Бир сўз билан айтганда, Ислом таълимоти инсониятга хотин-қизларнинг оилада тутган ўрни, оналикни муҳофаза қилиш, асраш, эркакларнинг аёллар олдидаги бурчлари, аёлларнинг эркаклар олдидаги мажбуриятларини белгилаб, хотин-қизларнинг жамиятдаги мақоми нечоғлик аҳамият касб этишини яққол намоён қилади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор ё’налиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат ва жамиятдаги ролини кучайтириш, аёлларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган қизларни ва жамиятнинг турли жабҳаларида фаолият юритаётган аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва оила пойдеворини янада мустаҳкамлаш белгиланган.
Халқаро амалиётга кўра, мамлакатнинг демократик янгиланиши ҳамда модернизатсиясида аёлларни, айниқса, хотин-қизларни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган аниқ режали ишларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, гендер масалалари тенглигини таъминлаш, аёлларнинг ролини ошириш ва давлат бошқарувида имкониятларини кенгайтириш, бандликни кенгайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аёлларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ҳар бир давлат сиёсатида устувор ё’налиш ҳисобланади.
Бугунги кунда давлат бошқарувида хотин-қизларнинг ролини ошириш ҳам миллий барқарор ривожланишнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланиб, бу борадаги ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида юртимизда бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун ҳамда 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадлари қабул қилиниши шулар жумласидандир.
Шунингдек, 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5938-сонли Фармони ва 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларининг қабул қилинишини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим.
Жаҳонда бундай стратегик ислоҳотларни кўплаб давлатлар сиёсатида ҳам амалга оширилаётганлигини таъкидлаш жоиз. Жумладан, 2019 йил феврал ойида АҚШ президенти маслаҳатчиси И. Трамп “Аёллар тараққиёти ва фаровонлиги глобал ташаббуси” билан чиқди. Мазкур ташаббус дунё боʻйлаб аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган 18 ёʻналишдан иборат боʻлиб, 122 миллион АҚШ доллари қийматидаги бюджетга эга.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020-йил 8-октабрда давлат ва жамият бошқарувида аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида қуйидаги масалаларга алоҳида э’тибор қаратилди:
Биринчидан, жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида туман, шаҳар ва вилоятлар кесимида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш тизимини яратиш ғояси илгари сурилди. Бугунги кунда хотин-қизлар ва ёшлар – аҳолининг катта қисми, ижтимоий масалаларнинг аксарияти ҳам улар билан чамбарчас богʻлиқ. Хотин-қизлар масалалари боʻйича ҳар бир маҳаллада алоҳида раис оʻринбосари, туманда – маҳалла ва оила боʻлими бошлигʻи оʻринбосари ва 2 нафар мутахассиси, вилоятда эса 8 нафаргача штат бирлиги берилди. Бундан ташқари, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларда мотиватсия уйгʻотиб, касбий коʻникмалар шакллантириш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий коʻмак бериш чора-тадбирлари белгиланди.
Иккинчидан, оилавий психолог хизмати ва туман адлия боʻлими орқали ҳуқуқий маслаҳатларни бепул ташкил этиш ҳамда ёлгʻиз кекса аёллар билан патронаж ҳамширалар, ёшлар, маҳалла ва оила боʻлимлари ишлаши лозимлиги, аёллар бандлигини таъминлаш ҳокимнинг инвеститсия боʻйича оʻринбосари, туман ва шаҳар бандлик боʻлими, Тадбиркорларни қоʻллаб-қувватлаш маркази, Бош вазир қабулхоналари ва банкларнинг энг муҳим вазифаси боʻлиши кераклиги таъкидланди.
Учинчидан, йигʻилишда “ижтимоий шартнома” тажрибасини кенг қоʻллаш муҳимлиги айтилиб, бунда, аввало, фуқаро касб оʻрганиши, ишга жойлашиши, оʻзини оʻзи банд қилиши учун давлат томонидан моддий ва ижтимоий коʻмак коʻрсатилиши белгиланди. Айниқса, “Дафтар”лар билан ишлашда нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш, улар билан ҳамкорликни кенгайтириб, жазони оʻтаб қайтганларнинг ижтимоий мослашуви, ёшлар ва аёлларни психологик қоʻллаб-қувватлаш, уларни чет тиллари ва касб-ҳунарга оʻқитиш кераклиги уқтирилди.
Оʻрганилган маълумотлар бўйича, бугунги кунда юртимизда эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 55 фоизи оʻрта маълумотли ҳисобланади. Президент Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Ёшлар ва хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори касб-ҳунарларга тайёрлашни тизимли ёʻлга қоʻйсак, уларнинг муносиб иш топишига коʻмаклашсак, коʻплаб ижтимоий ва иқтисодий муаммолар ҳал боʻлади. Бунинг учун нафақат давлат таълим муассасалари, балки мингдан зиёд нодавлат касб-ҳунар таълими марказларини ҳам жалб қилиш зарур”. Демак, мамлакатимизда хотин-қизларнинг салоҳиятини тоʻлиқ роʻёбга чиқариш учун барча шарт-шароитларни таъминлаш давлат сиёсати даражасига коʻтарилди ва бу борада қатор ижобий натижаларга эришилмоқда. Ҳокимларнинг маҳалла ва оила масалалари бўйича ўринбосарлари “аёллар дафтари” бўйича мас’ул ҳисобланади.
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизларга муносабат, аёлларга муносиб ҳаёт шароитларини яратиб бериш, уларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш, меҳнат ҳамда тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш масалаларига жиддий э’тибор қаратилганлиги э’тиборга молик ҳолат. Чунки, мазкур Мурожаатноманинг олтинчи бандида: давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш – ислоҳотларимизнинг энг устувор ё’налишларидан бири сифатида э’тироф этилганлиги аҳамиятга молик.
Мамлакатимизда амалий ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотларни таҳлил этар эканман, Касаба уюшмалари федерацияси бошчилигида мутасадди идоралар, банклар ва ҳокимликлар томонидан жойларда уйма-уй юриб, 6 миллиондан ортиқ хотин-қизларнинг муаммолари пухта ўрганилганлигига диққат қаратмоқчиман.
Аччиқ бўлса ҳам, тўғрисини тан олиб айтишимиз керакки, бу ўрганишларимиз натижасида биринчи марта жойлардаги ҳақиқий аҳвол юзага чиқди. Шулар асосида “Аёллар дафтари” шакллантирилди, хотин-қизларни қийнаётган кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларга амалий ечим топилмоқда.
Соҳада қилинаётган ислоҳотларда маҳаллаларда янги ташкил этилган “Аёллар маслаҳат кенгашлари” ҳам яқиндан кўмак бермоқда. Лекин бу ҳали аёллар муаммоларини ечиш учун биз бажаришимиз шарт ва зарур бўлган ишларнинг бошланиши, холос.
Мамлакатимизда истиқомат қилаётган аҳолининг қарийб ярми – 17 миллиони хотин-қизлардир. Опа-сингилларимиз, қизларимиз, онахон ва момоларимизга муносиб шароит яратиб бериш учун барча имкониятларни ишга солишимиз лозим.
Аёлларнинг андиша қилиб, айта олмаган дарду ташвишлари, кундалик муаммолари, орзу-ниятларини уларнинг ўзидан яхши тушунадиган инсон ё’қ.
Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш уларга янги имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида ҳаётни ва аёллар муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор опа-сингилларимиздан иборат Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этиш таклифи билдирилди.
Аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ ё’налтирилди. Бунинг учун “Халқ банки” томонидан жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими жорий этилиши таъкидланди.
Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва манзилли ҳал этиш мақсадида жорий этилган “аёллар дафтари” 9 та мезон асосида 433 минг нафар хотин-қиз киритилиб, электрон база шакллантирилди.
Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 28 май куни ХВ ялпи мажлисида Ўзбекистонда бошқарув лавозимидаги хотин-қизларнинг улуши қанчалиги маълум қилинди. Унда таъкидланишича, мамлакатда сўнгги йилларда Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонун ҳужжати қабул қилинган. Ўзбекистон илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етган.
Хотин-қизларнинг сиёсий партиялардаги улуши 44 фоизга, олий таълимда 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга, 81 та вазирлик ва идораларда илғор ва билимли аёллардан иборат 15 мингдан ортиқ кадрлар заҳираси шакллантирилди, аёлларнинг раҳбарлик лавозимларидаги улуши 27 фоизга етди. Туманларда ҳоким вазифасида тайинланган аёллар сони олти нафарга етди. Ҳозирда аёллардан бир нафари элчи сифатида фаолият юритмоқда.
Хусусан, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ҳар бир вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимининг жорий этилиши, ҳар бир ҳудуддаги аёллар масалаларини ҳал этилишига жиддий э’тибор қаратилаётганлигидан далолат беради.
Сўнгги 4 йилда кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси икки баробарга ортиб, 60 фоизга етказилгани, боғчалар сони ҳам уч баробар кўпайиб 14 мингга етказилгани ҳам уйда асосан бола тарбияси билан машғул бўлиб қолаётган аёлларимизга катта енгиллик беради. ЮНИСЕФ ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш модели ё’лга қўйилиши хотин-қизларимизга янги имконият эшикларини очади.
Эҳтиёжманд оилаларнинг мингга яқин қизлари илк бор олий ўқув юртларига алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилингани давлатнинг э’тиборга муҳтож оилаларга кўрсатаётган чексиз рағбатидир. Бу йил улар миқдори икки ҳисса оширилиши муҳим янгиликлардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 26 феврал куни хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев: “Енг оғир, мураккаб масалаларимиз аёллар бўйича. Халқимизнинг талаби ўсиб бораяпти. Биз шу талабларга муносиб шароит яратиб беришимиз керак. Буни чуқур ҳис қилмаган одам раҳбар бўлиб ишлолмайди”, – деб алоҳида таъкидлаб ўтди. Дарҳақиқат, агар мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярми – 17 миллиони хотин-қизлар ҳисобланса, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим ё’налишларидан бири саналади. Сўнгги тўрт йилда бу борада 2 та қонун, Президентнинг 6 та фармон ва қарори қабул қилинди. Биринчи марта Сенатда Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари бўйича қўмита ташкил этилганлиги ҳам бежиз эмас, албатта.
Айни пайтда мамлакатимизда 1 минг 400 га яқин аёллар республика ва вилоятлар, 43 мингдан зиёди туман ва шаҳарлар даражасидаги раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирда таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг 48 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда. 2020 йилда ё’лга қўйилган тизимга мувофиқ, 950 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож қиз олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.
Бундан ташқари, юртимизда аёлларнинг тадбиркорлиги, ташаббуслари, давлат ва жамият ҳаётининг ҳар бир жабҳасида қўллаб-қувватланиб, биргина 2020 йилда 585 мингга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди ва 36 мингдан ортиқ аёллар касб-ҳунарга ўқитилди. Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва манзилли ҳал этиш мақсадида ташкил этилган “аёллар дафтари”га 9 та мезон асосида эса, 433 минг нафар хотин-қиз киритилиб, электрон база шакллантирилди. Бугунги кунгача уларнинг 80 мингининг муаммолари ҳал этилганлиги э’тиборга молик.
Шу билан бирга, ҳудудлардаги тиббий ёрдамга муҳтожлиги аниқланган 44 минг нафар хотин-қизларни алоҳида назоратга олиб, тиббиёт бригадаларига бириктириш, тор доирадаги шифокорларни жалб қилган ҳолда, уларни даволаш бўйича топшириқлар берилиб, 2021 йил якунига қадар қарийб 9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди. Онкологик касалликларни профилактика қилиш мақсадида 323 минг нафар қизлар одам папилломаси вирусига қарши эмланиши белгилаб қўйилди.
Эҳтиёжманд аёлларнинг даволаниши учун ҳар йили Хотин-қизлар жамғармасига қўшимча 30-50 миллиард сўм ажратилиши, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенгайтириш, жисмоний тарбия ва рақс тўгаракларини кўпайтириш ҳамда аёлларнинг мамлакатимиз бўйлаб саёҳатларини, санаторийларда даволанишини ташкиллаштириш юзасидан кўрсатма берилди. Ёлғиз аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш ва тўловларини қоплаш борасида ҳам енгилликлар бериладиган бўлди.
Кўриниб турибдики, мазкур муаммолар муҳокама қилинар экан, уй-жой масаласи албатта ўртага чиқади. Чунки оилавий ажрашишлар, ишсизлик, етишмовчилик оқибатида уйга муҳтож бўлиб яшаётган аёллар ҳали ҳам кўп. Сўнгги йилларда минглаб муҳтож аёлларга янги турар жойлар топширилди. Қолаверса, кам таъминланган хотин-қизлар уй олиши учун бошланғич бадал пулини тўлаб бериш тизими жорий этилган.
Вақтинча нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй билан таъминлаш учун ҳар бир ҳудудга 10 миллиард сўмдан, отасидан айрилган муҳтож қизлар манфаати учун 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилиши белгиланди. Бу маблағлар уй-жойнинг бошланғич тўловини тўлаб беришга ё’налтирилди. Шунингдек, хотин-қизларга турар жой ижараси компенсатсияси учун 11 миллиард сўм ажратилди. Айниқса, ҳозирги кунда аёлларга, шу жумладан, тазйиққа учраганларга малакали психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Хотин-қизларнинг давлат ва жамият олдидаги фидокорона хизматлари, ўз соҳаларида эришган ютуқларини рағбатлантириш учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш таклифи илгари сурилди.
Юқорида таъкидланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши шуни кўрсатмоқдаки, 2017-2021 йиллар давомида Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотлар ҳамда “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси” лойиҳаси, 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадлар ва бошқа қонун ҳужжатлари юртимизда давлат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги стратегик устувор ё’налишларни белгилаб бермоқда. Натижада, давлат ва жамият ҳаётида аёллар ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар янада такомиллаштирилиб, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин - қизларнинг ролини ошириш ҳамда юртимиз аёлларининг ташқи ва ички сиёсатдаги муҳим вазифаларни ҳал этиш борасидаги ваколатларини кенгайтириш борасида янги даврни бошлаб бермоқда.
Юқорида келтирилган фикр-мулоҳазаларга асосланиб, қуйидаги тавсияларни беришни мақсадга мувофиқ дейиш мумкин:
Биринчидан, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш уларга янги имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида ҳаётни ва аёллар муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор опа-сингилларимиздан иборат Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этиш;
Иккинчидан, гендер тенглик мавзусидаги таълимга комплекс ёндашувни таъминлаш мақсадида “Гендер сиёсати муаммолари ва уни амалга ошириш механизмлари” ўқув курси ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлади;
Учинчидан, олис ҳудудларда хотин-қизларнинг меҳнат, таълим ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги аниқ масалаларнинг ечимига ё’налтирилган гендер тенгликни таъминлаш мавзусидаги татқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Тўртинчидан, гендер муаммоларини ўрганиб, ушбу соҳада таклиф ва тавсиялар берадиган илмий татқиқот муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш лозим деб ҳисоблаймиз;
Бешинчидан, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида Осиё қит’асидаги олий ўқув юртлари рейтингини тузишда илм-фан билан шуғулланувчи хотин-қизлар фаолиятини сон ва сифат жиҳатдан қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан баҳолаш, шунингдек Осиё минтақаси давлатлари ўртасида олима аёллар учун халқаро танлов (Умумевропа олима аёллар танловига ўхшаш) ташкил этиш масалаларини ўрганиш кабилар.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш давлатимиз сиёсатининг устувор ё’налишига айланган ва бу борада тизимли ислоҳотлар 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги стратегик мақсадларни рўёбга чиқаришга хизмат қилади.
Барноева Гулхаё Раҳмоновна
Барқарор ривожланиш жараёнларини
ўрганиш бўлими бош илмий ходими