Барқарор ривожланиш маркази 

Сайт синов режимида ишламоқда
  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Тожикистондаги Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт институти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

20-10-2026 6

        Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Тожикистоннинг Халқаро туризм ва тадбиркорлик университети ҳузуридаги Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Меморандум доирасида барқарор ривожланиш, яшил иқтисодиёт ва экологик хавфсизлик йўналишларида қўшма тадқиқотлар олиб бориш, илмий-эксперт алмашинувини кенгайтириш, конференция ва семинарлар ташкил этиш ҳамда ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

    Мазкур келишув икки мамлакатнинг илмий ва жамоатчилик институтлари ўртасида амалий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.