Барқарор ривожланиш маркази 

Сайт синов режимида ишламоқда
  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Сув тежамкорлигида янги ёндашувлар

16-10-2026 223

    2026 йил 16 октябрь куни Сув соҳасида барқарор ривожланиш марказида    «Иқлим ўзгариши шароитида сув тежовчи технологиялар самарадорлигини ошириш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича истиқболли ёндашувлар»    мавзусида II Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишда    Барқарор ривожланиш маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков    сув тежовчи технологияларни баҳолаш ва қўллашга доир қатор концептуал таклифларни илгари сурди. Хусусан, технологиялар самарадорлигини фақат тежалган сув ҳажми билан эмас, балки    ҳосилдорлик, ернинг мелиоратив ҳолати, иқтисодий ва экологик самара    билан комплекс баҳолаш таклиф этилди.