Барқарор ривожланиш маркази 

Сайт синов режимида ишламоқда
  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

«Минтақавий иқтисодиётнинг замонавий муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий тўплам нашр этилди

16-10-2026 22

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази томонидан    «Минтақавий иқтисодиётнинг замонавий муаммолари: тажриба, тенденциялар ва истиқболлар» IV халқаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами    нашр этилди.

    Мазкур тўпламдан Ўзбекистон, Россия, Хитой, АҚШ, Миср, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларнинг етакчи        илмий-тадқиқот марказлари олим ва мутахассисларининг минтақавий иқтисодиётнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий ишлари ўрин олган.

    Тўпламда «Барқарор ривожланиш маркази» бўлим бошлиғи Авазбек Халбековнинг ҳам минтақавий иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган илмий изланишлари киритилган.

    Ушбу нашр минтақавий иқтисодиёт соҳасидаги илмий қарашлар ва халқаро тажрибалар билан танишиш, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда ҳудудларни барқарор ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этиш учун муҳим илмий-амалий манба бўлиб хизмат қилади.