Таълим сифатини ошириш – Барқарор ривожланиш мақсадларининг вазифаларидан бири
Талабалар ва ўқитувчиларга мутлақо янги даражада ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берувчи виртуал таълим технологияларидан фойдаланиш энг истиқболли йўналишлардан саналади. Айнан шу жиҳат Ўзбекистон каби давлатлар учун янги имкониятлар очиб, халқаро ҳамкорлар билан таълим алоқаларини мустаҳкамламоқда.
Ўзбекистонда Ал-Хоразмий номидаги фан олимпиадаси ташкил этилиши бундай ҳамкорликка мисол бўла олади. Бу мамлакатнинг халқаро майдонда таълим ташаббуслари ва технологияларини ривожлантиришдан манфаатдорлигини намойиш этади. 2025 йил январь ойида Парижда ЮНЕСКО шафелигида тил таълимига бағишланган муҳим конференция ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва мамлакатлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун яна бир платформа вазифасини ўтайди.
