Мен Ўзбекистон ва Марказий Осиёда 90 йиллардан буён БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар лойиҳаларида иштирок этиб келаман ва ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистоннинг ютуқлари ҳайратланарли. Ўзбекистон халқи умид ва ижобий кайфиятга эга, ўз раҳбарини самимий қўллаб-қувватлайди ва ўз ҳаёти яхшиланишига ишонади.
Ўзбекистон Президенти мамлакатни адолатли ва фаровон келажак сари етакламоқда ва ижтимоий ҳимоя ушбу стратегиянинг муҳим элементига айланган.
Ижтимоий дастурларни самарали жорий этиш ва ижтимоий ҳимояни иқтисодий сиёсатга интеграциялаш узоқ муддатли мақсадлар ва барқарорликка эришишда муҳимдир. Сўнгги икки йилда камбағаллик 6 фоизга камайди ва кўплаб одамлар камбағаллик чегарасидан чиқди.
Таълим, бизнес ва давлат ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистоннинг камбағалликка қарши курашиш стратегияси таҳсинга лойиқдир.
