Жаҳон бозорининг рақобатбардош иштирокчисига айланаётган мамлакат
Ўзбекистон IT парк резидентларига бериладиган имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилиши инвесторларнинг ишончини янада оширади. Бу Ўзбекистонни инвестиция киритиш ва маҳаллий ҳамкорлар топиш учун Ғарб мамлакатларига янада жозибадор қилади.
Ўзбекистонда бизнес муҳитини ривожлантириш ва IT ташаббусларини қўллаб¬қувватлаш бўйича қилинаётган сезиларли саъй-ҳаракатлар маҳаллий ва хорижий истеъдодларнинг бу ерда қолиши ва ривожланиши, янги ғоя ва технологияларни олиб кириши учун шароит яратмоқда.
Инновация ва технологиялар мамлакат иқтисодий тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бормоқда. Ҳукумат томонидан қабул қилинган тўғри қарорлар туфайли Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёнинг етакчи давлати сифатида, балки жаҳон бозорининг рақобатбардош иштирокчисига айланмоқда.
Бу узоқ муддатли истиқболда мамлакатнинг нафақат ўз минтақасида, балки халқаро майдонда ҳам IT лидерга айланишига олиб келади.
