ННТлар — жамият трансформациясида муҳим бўғин
2016 йилдан буён Ўзбекистон салмоқли ютуқларга эришди. Рўй берган ўзгаришлар ҳукуматнинг очиқ, шаффоф ва адолатли жамият барпо этиш борасидаги жиддий ниятларидан далолат беради. Бу ўзгаришларнинг асосий омилларидан бири, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон раҳбариятининг сиёсий иродасидир. Айнан Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатъий иродаси инсон ҳуқуқлари соҳасида янги меъёрларни жорий этиш, мамлакатни халқаро ҳамкорлик учун очиш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш имконини берди.
Жамият трансформацияси жараёнида ҳал қилувчи роль ўйнайдиган ННТлар фаоллиги туфайли фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари йўналишида таъсирчан қадамлар қўйилди.
Бу борада маҳалланинг ўрни алоҳида эътиборга молик. Бу одамлар ва давлат ўртасида боғловчи бўғин вазифасини ўтайдиган, муҳим ижтимоий хизматлар кўрсатувчи, маҳаллий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган ноёб воситадир.
