Ўзбекистон – Туркия: кичик бизнес бўйичасамарали ҳамкорлик
Туркияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бизнеснинг катта қисми кичик ва ўрта корхоналардан иборат бўлгани сабабли улар мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг локомотиви ҳисобланади.
Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришда бизнес дипломатиясининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Бунга мамлакатларимиз Президентлари ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатлар, уларнинг бизнес ҳамжамиятларимиз билан самарали мулоқотлари мустаҳкам замин яратмоқда.
