Барқарор ривожланиш маркази 

Сайт синов режимида ишламоқда
  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Биз ҳақимизда

Биз ҳақимизда

Барқарор ривожланиш маркази Ўзбекистонда барқарор ривожланиш тамойилларини илмий-таҳилий жиҳатдан тадқиқ этиш, уларни амалиётга жорий этиш ҳамда мазкур йўналишдаги давлат сиёсати ва институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ақл маркази” ҳисобланади. Марказ фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга оширишга кўмаклашиш; мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш ва улар натижалари асосида стратегик таклифлар ишлаб чиқиш; мамлакатда ахборот жамияти шаклланиши соҳасида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишни ўрганиш ва таҳлил қилишни ташкил этиш; давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида самарали ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг замонавий механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; барқарор ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ривожланишни таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органлари ҳамкорлигини ҳамда уларнинг ҳиссасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу асосда илмий-таҳлилий маърузалар тайёрлаш; ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий жараёнлар ва халқаро муносабатлар ривожини таҳлил қилиш асосида давлат органлари ҳамда ижтимоий-сиёсий ташкилотларга ахборот, маслаҳат ва услубий кўмак кўрсатиш; демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнларида фуқаролик жамияти институтлари иштирокини, шунингдек улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолатини ўрганиш ва тизимли таҳлил қилиш. Марказ фаолияти очиқлик, илмийлик ва самарали ҳамкорлик тамойилларига таянади. У халқаро экспертлар ва ҳамкорларни барқарор ривожланиш соҳасидаги илғор ғоялар ва тадқиқотлар билан танишиш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма ташаббусларни амалга оширишга чорлайди.

Muvaffaqiyatlarimiz sonlarda
2+about_years_of_experience
8about_international_partners
42about_analyses
12about_completed_projects

Рисолалар

all
Буюк аждодларимизнинг умумбашарий цивилизация ривожига қўшган беназир ҳиссаси (3-жилд)

Буюк аждодларимизнинг умумбашарий цивилизация ривожига қўшган беназир ҳиссаси (3-жилд)

Юклаш
Буюк аждодларимизнинг умумбашарий цивилизация ривожига қўшган беназир ҳиссаси (2-жилд)  (ўзбек тилида)

Буюк аждодларимизнинг умумбашарий цивилизация ривожига қўшган беназир ҳиссаси (2-жилд) (ўзбек тилида)

Юклаш
Буюк аждодларимизнинг умумбашарий цивилизация ривожига қўшган беназир ҳиссаси (1-жилд)  (ўзбек тилида)

Буюк аждодларимизнинг умумбашарий цивилизация ривожига қўшган беназир ҳиссаси (1-жилд) (ўзбек тилида)

Юклаш
Гендер тенглиги (рус тилида)

Гендер тенглиги (рус тилида)

Юклаш
Гендер тенглиги (рус тилида)

Гендер тенглиги (рус тилида)

Юклаш
Гендер тенглиги

Гендер тенглиги

Юклаш
«Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибаси» халқаро конференция материаллари

«Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибаси» халқаро конференция материаллари

Юклаш
«Конституциявий ислоҳотлар: жаҳон мамлакатлари тажрибаси» I жилд (рус тилида)

«Конституциявий ислоҳотлар: жаҳон мамлакатлари тажрибаси» I жилд (рус тилида)

Юклаш

Раҳбарият

all_leadership